|
Written by Administrator
|
|
Wednesday, 18 November 2009 06:16 |
|
Ҳаж ва у кимга вожиб бўлиши ҳақидаги боб
Ҳаж Исломнинг рукнларидан бир рукндир. Аллоҳ таоло айтади: «Йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир» (Оли Имрон: 97). Яъни, одамлар зиммасида Байтни ҳаж қилиш фарздир. Оят давомида Аллоҳ таоло: «Кимда-ким кофир бўлса (яъни Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир», дейиш билан ҳажнинг фарзлигини инкор қилган кишини кофир деб атади. Демак, бу унинг фарзлигини яна ҳам таъкидлайди. Унинг фарзлигини эътиқод қилмаган киши билиттифоқ кофир бўлади.
Аллоҳ таоло Ўзининг халилига: «Ва одамларни ҳажга чақиргин», деб амр қилди (Ҳаж: 27).
Алий розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилинган ҳадис борки: «Кимда-ким йўл харажатига ва уни Байтуллоҳга олиб борадиган уловга эга бўлса-ю, ҳаж қилмаса, яҳудий бўлиб ўладими, насроний бўлибми, унга фарқсиздир» (Термизий (812) ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ислом беш (асос) устига қурилган: Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни адо этиш, Рамазон рўзасини тутиш ва йўлига қодир бўлган одам байтни ҳаж қилиши» (Бухорий (8) ва Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).
|
|
Last Updated on Wednesday, 18 November 2009 06:42 |
|
Read more...
|
|
|
Ҳаж ва умра қилувчилар учун қўлланма |
|
|
|
|
Written by Administrator
|
|
Wednesday, 18 November 2009 06:11 |
|
Муқаддима
Ягона Аллоҳга ҳамду санолар, Пай-ғамбаримизга ҳамда узотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин!
Муҳтарам ҳожи!
Қўлингиздаги мўжаз рисола Саудия Арабистони Дин ишлари вазирлиги тавси-яси билан уламолар ҳайъати тарафидан ёзилган )e (دليل الحاج والمعتمر وزائر مسجد الرسولномли китобчанинг 2005-йилги 25-қайта нашри-дан таржима қилинган. Бунда сиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этишда ўзингиз учун зарур барча йўл-йўриқларни топасиз, деган умиддамиз. Китобчанинг иккинчи қисмида берилаётган сўзлашгич эса, тар-жимон тарафидан тузилган бўлиб, сафар асносида сизга ёрдами тегса, муродимиз ҳосилдир.
Бу ҳаракатларимиз манбаи эса, Ярат-ганнинг қуйидаги тавсиясидир:
{وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىۖ وَلاَ تَعَاوَنُوا عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِۚ} [الماءدة:2]
Таржимаси: «...Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).
Эслатма: Бу ва бундан кейинги оят, зикр ва дуолар талаффузини муҳтарам ўқувчиларимиз бирор устоздан ўрганиб олишларини илтимос қиламиз.
|
|
Read more...
|
|
Written by Administrator
|
|
Wednesday, 07 October 2009 03:38 |
|
СЎЗ БОШИ
Барча оламларнинг хукмдори, мехрибон ва рахмли, киёмат кунининг подшоси бўлмиш Аллох таъолога хамду санолар бўлсин, яхши окибат такво эгалари ва халокат адолатсиз кимсалар учундир.
Парвардигорим, ўз банданг - расулинг Мухаммад Соллаллоху алайхи васаллам хамда у кишининг ахли хамда сахобаларига Сенинг рахмат ва мархаматларинг бўлсин.
Шариат мусулмон аёлнинг мавкеини кўтарадиган ва иффатини саклаш учун кафолат берадиган улкан гамхўрликларни ўз зиммасига олади.
Шариатда аёл либоси хамда зийнатларини мухофаза килиб чегаралашдан максад хар кандай бузуклик ва хаёсизликка олиб борувчи омил хисобланмиш аёл гўзаллигини кўз-кўз килинишининг олдини олишдир. Бу сохада Ислом конунлари хар кандай холатда хам аёл эркини асло чекламайди, аксинча уни хорлик ва разиллик боткогига ботиб колишдан мухофаза килади. Шу билан бирга Ислом аёлни бегона номахрамларнинг назаридан саклайди.
Эй менинг муслима опа-сингилларим, ушбу рисолада биз хижобнинг фазилатлари хакида сўз юритмокчимиз, токи хижоб барча учун кадр-кимматли ва мўътабар бўлиб хисоблансин. Шунингдек, бу китобда хижоб тутувчиларнинг мунаввар такдирлари хакида хушхабар берамиз. Биз ўзни кўз-кўз килишнинг ёмон окибатлари хакида сўз юритмокчимизки, бу нарсадан инсонларни кайтариш ва шу каби хаёсизликларнинг бу дунёда ва у дунёдаги огир окибатларидан огох килишни ўз олдимизга максад килиб кўйдик.
Мутлак сакловчи зот Аллох таъолога беадад хамду санолар бўлсин ва Аллох Ўзи биз учун хар ишда кифоядир.
ХИЖОБНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Хижоб Аллох таъолога ва Унинг пайгамбарига бўлган итоатни ифодалайди. Аллох таъоло Ўзига шунингдек, пайгамбарига итоат килишни барчамизга амр килди: «Аллох ва Унинг пайгамбари бир ишни хукм килган – буюрган вактида бирон мўъмин ва мўъмина учун(Аллохнинг хукмини кўйиб) ўз ишларидан ихтиёр килиш жоиз эмасдир. Ким Аллох ва Унинг пайгамбарига осий бўлса, бас, у очик йўлдан озиш билан озибди.» (Ахзоб сураси, 36-оят).
|
|
Read more...
|
|
|
Written by Administrator
|
|
Monday, 12 October 2009 02:58 |
|
Ота-онага оқ бўлиш
Сабаблари — кўринишлари — даволаш йўллари
Муаллиф: Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Ҳамад
Мутаржим: Абул Муҳаммадайн
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Аллоҳга ҳамдлар, Унинг расули Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Ота-онанинг ҳаққи буюк ва динимизда уларнинг мақомлари юксак бўлиб, уларги яхшилик қилиш тавҳиднинг шериги, уларга шукр қилиш Аллоҳ таолога шукр келтиришга боғланган, уларга яхшилик қилиш эса Аллоҳ таоло ҳузурида амалларнинг энг буюги ва суюклисидир.
Аллоҳ таоло деди:
«وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً»
"Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга бирон нарсани шерик қилмангиз ва ота-онага яхшилик қилингиз!" (Нисо: 36); |
|
Read more...
|
|
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БАНДАЛАР УСТИДАГИ ҲАҚЛАРИ |
|
|
|
|
Written by Administrator
|
|
Wednesday, 07 October 2009 03:25 |
|
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
|
|
Read more...
|
|
|
|
|
<< Start < Prev 1 2 Next > End >>
|
|
Page 1 of 2 |